Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИДА

Қуролли Кучлар академиясининг мажлислар залида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев, Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг халқ ва армия ўртасидаги ҳамкорлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, якдилликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича кенгашнинг чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Кенгаш аъзолари Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари режасини ҳам белгилаб олишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры