2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

СИНОВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

«Укроборонпром» корпорацияси таркибига кирувчи «Спецтехноэкспорт» давлат ташқи савдо корхонаси мутахассислари томонидан яратилган «Фантом-2» русумли янги, кўп мақсадли ҳайдовчисиз аппарат турли шароитларда синовлардан ўтказиш учун Яқин Шарқ минтақасига юборилган. Украиналик мутахассислар мазкур платформани 12 ой мобайнида Бирлашган Араб амирликлари ва Қувайт ҳудудида жанговар шароитларда текшириш, шунингдек аппаратнинг отиш имкониятларини намойиш этишни режалаштирган.

«Фантом-2» биринчи марта АҚШ Қуруқликдаги қўшинлари кўргазмасида ҳарбий экспертлар эътиборига ҳавола этилган. «Фантом»нинг база модификацияси олти ғилдиракли формулага эга бўлган. Кўргазмада эса бу машинанинг серияли равишда ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги, саккиз ғилдиракли варианти намойиш этилган.

«Фантом-2»нинг аввал маълум қилинган техник-тактик тавсифларига бир қатор ўзгаришлар киритилган. Хусусан, аппаратнинг узунлиги аввалгидек 4,2 метр ва баландлиги 1,2 метр бўлса, эндиликда унинг эни 2,2 метрни (аввал – 1,8 метр), оғирлиги 1200 килограмм (1600 кг) ва юк кўтариш имконияти 900 килограммни (850 кг) ташкил этади. Янгиланган маълумотларга мувофиқ, транспорт воситасининг кўтариш бурчаги 30° ни ташкил этади ва у қиялик бурчаги 25° гача бўлган тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Ҳайдовчисиз аппарат дизель-электр кучланиш қурилмаси билан жиҳозланган ва 7 сутка мобайнида кутиш режимида туриши мумкин.