2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ДИНАМИК ҲИМОЯ МОДУЛЛАРИГА ЭГА

Хитойнинг «Тип-96» (ZTZ 96A) русумли асосий жанговар танки маҳаллий «Чайна нозерн индастриз групп» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Экипажи уч кишидан иборат бўлган мазкур танкнинг жанговар оғирлиги 42,8 т, узунлиги 11,6 м, эни 2,3 м, баландлиги 3,3 м.ни ташкил этади. Унга қуввати 1000 та от кучига тенг бўлган, суюқлик билан совутилувчи дизель двигатели ўрнатилган. Танкнинг қаттиқ қопламали йўл бўйича максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 65 км, ёқилғи бўйича юриш захираси 400 км (қўшимча баклар мавжуд бўлганда 600 км). Қуроллари: ўқлаш автоматига эга бўлган 125 мм.ли тўп (жанговар комплекти 42 та снаряд, улардан 22 таси ўқлаш автоматига жойлаштирилади), у билан жуфтлаштирилган 7,62 мм.ли пулемёт, 12,7 мм.ли зенит пулемёти, 2 х 6 та тутун тарқатувчи гранаталарни ишга тушириш қурилмаси. Танк корпуси тўлиқ пўлатдан пайвандланган, зирҳи кўп қатламли, динамик ҳимоя модуллари билан кучайтирилган. Танкнинг ўт очишни бошқариш тизими таркибига қурол стабилизатори, командир ва мўлжалга олувчи учун комбинацияланган нишонга олгичлар, баллистик ҳисоблаш асбоби, бошқарув панели, датчиклар тўплами ва лазерли масофа ўлчагич киради. «Тип-96» жамоавий радиокимёвий кураш-ҳимоя ҳамда автоматик ўт ўчириш тизимлари билан жиҳозланган. Мазкур жанговар танк эни 2,3 м.гача бўлган зовур, чуқурлиги 1,4 м.гача бўлган кечувларни енгиб ўтишга қодир.