2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХОРИЖ БИЛАН ОНЛАЙН АНЖУМАН

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида профессор-ўқитувчилар «Гибрид урушлар» мавзусида Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази томонидан Қозоғистон Республикасида ташкил этилган халқаро илмий анжуманда видеоконференция орқали иштирок этди.

Унда академия профессорлари онлайн тарзда замонавий ҳарбий можаролар ва уларнинг ўзига хос тенденциялари тўғрисида минтақамиз хавфсизлигига оид ўз хулоса ва таклифларини билдиришди.

– Академияда халқаро ташкилотлар, хориж давлатлари олий ҳарбий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан билвосита олиб борилаётган бу каби долзарб илмий-амалий анжуманлар профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишини таъминламоқда, – дейди Қуролли Кучлар академияси олий ўқув юртидан кейинги таълим бўлими бошлиғи подполковник Собир Абдураимов.

А. АНВАРОВ

Информеры