Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

МУДОФАА ВАЗИРИ 300 НАФАРДАН ЗИЁД ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИ ТАҚДИРЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига мувофиқ Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун комплекс ўқув машғулотлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу махсус-тактик машғулотлар давомида ҳарбийларимиз ўзларининг юксак профессионаллиги ва жанговар шайлигини намоён этди.

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан қўшинлар тезкорлиги, жанговар шайлиги ҳамда ўзаро ҳамкорлигини таъминлашда, хусусан, комплекс машғулотларда алоҳида намуна кўрсатган 300 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар «NAMUNALI XIZMATI UCHUN» кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

«Чирчиқ» дала-ўқув майдонида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларига мукофотларни тантанали тарзда топширди.

Шунингдек, барча ҳарбий округларда вазирлик қўшинларининг комплекс текширувлари якуни бўйича юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди.

А. ЎТКИРОВ

 

Информеры