Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЮРТ ҲИМОЯСИГА ТАЙЁРМИЗ!

Чирчиқдаги полигонда ёш ватанпарварлар иштирокида бўлиб ўтган ҳарбий эстафета шундай номланди.

Ёшлик ҳамиша куч-ғайрат, шижоат ва матонат рамзи бўлиб келган. Ҳарбий эстафетага келган ёшларнинг хатти-ҳаракатини кўриб, бунга яна бир бор амин бўлдик. Эстафетанинг очилиш маросимида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Б. Қурбонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши раиси С. Анарбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Тошкент шаҳар, Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятидаги мактаб, академик лицей ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақада иштирокчилар спортнинг ҳарбий эстафета, 1000 метрга югуриш, минифутбол, волейбол турлари бўйича баҳслашишди. Жамоалар ҳар бир шартда пухта тайёргарлигини, эпчиллиги ҳамда уддабуронлигини кўрсатди.

Якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринга иккита жамоа – пойтахт ва Тошкент вилояти ёшлари, иккинчи ўринга эса Сирдарё ёшлари муносиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорларга мусобақанинг рамзий кубоги, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Шундан кейин ёшлар ҳарбий қисмлардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда мусобақа иштирокчилари бўлган ёшлар билан самимий мулоқотга киришишди. Аскарлар Ватан ҳимояси, ота-она соғинчи мавзусида ёзган шеърларини шоирларга айтиб беришди.

Хуршид БЕКНАЗАРОВ

 

Информеры