2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЛПОМИШДЕК БЕЛНИ БОҒЛАБ

Мудофаа вазирлиги спорт клубида дзюдо бўйича ҳарбий округлар спорт взводлари ўртасида 6 вазн тоифасида Мудофаа вазирлиги чемпионати ўтказилди.

Бир униси, бир бунисининг қўли устун келаётган мусобақани кузатишнинг ўзи ҳаяжонли. Бақир-чақирлар, ҳайқириқлар унга қўшилади. Татамида курашаётган спортчиларнинг ички ҳолатини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг. Ўзбек спортчиларининг, айниқса, дзюдо усталарининг йилдан-йилга маҳорати юксалиб, тажрибаси ортиб бораяпти. Бугунги кунга келиб, халқаро ва қитъа миқёсидаги кўплаб мусобақаларда медаллар учун асосий даъвогарлар сафида юртимиз спортчилари зикр этилаётгани шундан.

Алпомишдек белни боғлаб татамига тушаётган йигитлар бир-биридан қолишмайди. Рақибига чап бериб, ҳушёр туради. Кези келса, танобини тортиб қўяди. Ғалаба эса эгилувчан, чаққон, тезкор, кучли ва чидамлиларгагина насиб қилади. Хўш, сарҳисоб қандай?

60 кг вазнда Д. Рўзиев (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ), 66 кг вазнда А. Юсупов (Тошкент ҳарбий округи), 73 кг вазнда Д. Холиқулов (Марказий ҳарбий округ), 81 кг вазнда А. Тожиев (Шарқий ҳарбий округ), 90 кг вазнда С. Икромов (Шимоли-ғарбий ҳарбий округ), 100 кг вазнда М. Хуррамов (Марказий ҳарбий округ) ғолибликни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Марказий ҳарбий округ вакиллари биринчи, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ спортчилари иккинчи, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдан келган иштирокчилар эса учинчи ўринга муносиб топилди. 

Абдулла ҲОТАМОВ

Информеры