Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧИ

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари мактаб интернатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича беллашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган беллашувда иштирокчилар енгил атлетиканинг олтита йўналиши бўйича беллашдилар.

Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматидан жами 58 нафар ҳарбий спортчи 60, 200 ҳамда 400 метрга югуриш, ядро улоқтириш, узунлик ва баландликка сакраш шартлари бўйича ўзларининг пухта тайёргарлигини намойиш этди.

– Мазкур мусобақа орқали ёш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадимиздир, – дейди Республика енгил атлетика федерацияси бўлим бошлиғи, бош ҳакам  Ҳасан Ортиқов. – Бугунги беллашувда спортга энди кириб келаётган ёшлар билан бирга, профессионал даражага етган, ҳар томонлама етук спортчилар ҳам қатнашди. Албатта, улар ёш ва имконияти даражасига қараб беллашишди. Спортчилар орасида хотин-қизларнинг кўрсаткичлари айниқса қувонарлидир. Бундай мусобақалар келажакда терма жамоа таркибига жисмонан соғлом ёшларни топиш ва тавсия этишда ёрдам беради.

– Бугунги беллашув спорт билан жиддий шуғулланишимга туртки берди, – дейди Қуролли Кучлар академиясининг 2-босқич курсанти Азизхон Сирожиддинов. Мазкур беллашувда бу гал учинчи ўринни олдим, лекин келаси йил бундан ҳам юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламан.

Мусобақа якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра, аёллар ўртасидаги беллашувда Мудофаа вазирлиги спортчилари 6 та олтин медални қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Н. АСАДОВА

Информеры