Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

МИНАЛАРДАН ТОЗАЛОВЧИ МАШИНА

Дания армиясининг Қуруқликдаги қўшинларига қарашли «Гидрема-910» русумли муҳандислик машинаси пиёдалар ва танкларга қарши миналар, шунингдек, тупроққа яширилган бошқа портловчи мосламаларни бартараф этиш учун мўлжалланган. Миналарни зарарсизлантириш ротор тралнинг уларга механик таъсир ўтказиши ҳисобига амалга оширилади. Ротор 72 та занжирдан ташкил топган бўлиб, уларнинг учига махсус жисм ўрнатилган. Миналардан тозалаш жараёнида машина орқа томонга ҳаракатланади. Уни бошқариш оператор томонидан масофадан туриб ёки компьютерлаштирилган автопилот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматик режимда амалга оширилиши мумкин. Миналардан тозалаш жараёни бошланишидан олдин ҳайдовчи-оператор мониторда тупроқ тури, тозалаш чуқурлигини созлаш, ҳаракатланиш тезлиги сингари бир қанча параметрларни танлайди. Муҳандислик машинасининг зирҳланган кабинаси экипаж аъзоларининг ўқотар қуроллар ўқи ва портловчи мосламалар парчаларидан ҳимоя қилинишини таъминлайди. У шунингдек, автомобиль остида қуввати тротил эквивалентида 10 кг.гача бўлган миналар портлашига ҳам бардош беради. Машинанинг кучланиш қурилмаси таркибига ҳар бирининг қуввати 178 от кучига тенг бўлган 2 та дизель двигатели киради. «Гидрема-910»нинг оғирлиги 18 тонна, миналардан тозалаш полосаси кенглиги 3,5 метр, тозалаш тезлиги соатига 1,4 км, шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 35 км, экипаж 2 киши. Мазкур машина тегишли вазифаларни бажариш ҳудудига С-130 «Геркулес» ҳарбий-транспорт самолёти ёрдамида етказилиши мумкин.

Информеры