Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ИККИ ВАРИАНТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Бразилиянинг КС-390 русумли янги тактик транспорт-ёнилғи қуйиш самолёти «Эмбраер» миллий компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бу самолёт найзасимон қанот ва қанот остидаги пилонларга ўрнатилган иккита турбовентиляторли двигателга эга бўлган «юқориплан» схемаси бўйича қурилган. Мақбул компоновка (тузилиш) ва аэродинамикани таъминлаш мақсадида янги самолёт найзасимон стабилизаторли Т-симон дум қаноти билан жиҳозланган. Фюзеляжнинг олд қисми, учувчилар кабинасининг чап томонига жойлаштирилган ва парвоз вақтида қўшимча ёнилғи қуйиш учун мўлжалланган штанга мазкур самолёт планерининг ўзига хос жиҳати ҳисобланади. КС-390 нинг кучланиш қурилмаси таркибига «Интернэшнл эр энжайнс» консорциуми томонидан ишлаб чиқарилган, ҳар бирининг тортиш кучи 12 тоннага тенг бўлган иккита V2500-E5 русумли турбовентиляторли двигатель киради.

Самолётнинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: экипаж икки кишидан иборат, максимал учиш тезлиги соатига 850 км, максимал фойдали юкланма (23 т.гача) билан учиш узоқлиги 2600 км, бошқа жойга учиб ўтиш узоқлиги 6000 км, амалий кўтарилиш баландлиги 10900 м. КС-390нинг узунлиги 33,5 м, баландлиги 11,35 м, қанот кўлами 33,95 м. Юкланиш вариантлари: 80 нафаргача йўловчи; 64 нафар қуролланган десантчи; 74 нафар ярадор ва икки нафар кузатувчи; «Хамви» типидаги 2-3 та автомобиль; 1 та зирҳли транспортёр ёки 1 та Н-60 «Блэк Хок» типидаги вертолёт. Транспорт-ёнилғи қуйиш вариантида самолётнинг юк кабинасига ёнилғи баклари ўрнатилиши режалаштирилган.

Информеры