2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СИРДАРЁДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент ҳарбий гарнизони Сирдарё вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этди.

Меҳнат ярмаркасида вилоятдаги 45 корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда Гулистон, Ширин шаҳарлари ва Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисмлар 2 минг 200 дан ортиқ, шулардан 655 таси ўрта махсус маълумотлилар учун бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

– Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи бўлганлиги сабаб, хизмат юзасидан Ширин шаҳрида яшаяпмиз, – дейди Лола Холбоева. – Ярмаркада таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишдим. Ширин шаҳар «Баркамол авлод» болалар ижодиёти марказига ишга жойлашиш учун йўлланма олдим. Менга жуда маъқул бўлди, мутахассислигимга ҳам тўғри келади, яшаш жойимга ҳам яқин. Бундан жуда хурсандман.

Тадбирда иштирок этганларнинг 100 нафарга яқинига ишга жойлашиш учун йўлланма берилган бўлса, 230 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилигига биноан белгиланган кафолат ва имтиёзлар юзасидан тушунча ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Абдужалол ҚАЮМОВ, Сирдарё вилояти

 

Информеры