2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ЙИЛДАН-ЙИЛГА...»

ҳаммаси «Энг илғор мутахассис – 2018» кўрик-танлови ҳақида

«Йилдан-йилга» – ушбу бирикма ривожланиш сари дадил одимлаётган қадим ва навқирон мамлакатимиз истиқболи сари барча соҳаларда пиллапоя вазифасини бажармоқда. Биргина Қуролли Кучлар тизимида ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Энг илғор мутахассис» кўрик-танловини олайлик: янги кучлар, натижалар ва рекордлар...

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги мезбонлик қилган жорий йилдаги кўрик-танлов кенг жамоатчилик эътибор марказида бўлгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қўшинларимизда жанговар шайликни ташкил этишда инновацион ёндашув тамойилларига мувофиқ ташкил этилган бу галги беллашувлар қизғин тус олди.

Мудофаа вазирлиги ҳамда ИИВ Қоровул ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўз мутахассисликлари бўйича синовдан ўтди.

–«Энг илғор мутахассис» кўрик-танловида «Энг илғор гуруҳ командири» номинацияси бўйича иштирок этдим. Ушбу танлов ҳарбий хизматчиларнинг билим ва куч-ғайратини синаш баробарида, бошқа қўшин турларидаги сафдошлари билан тажриба алмашиш имконини бериши билан аҳамиятлидир, – дейди катта сержант Шерали Восиев. – Иштирокчилар ўз хизмат фаолиятлари, шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликларини янада яхшилаш бўйича қилган амалий ишлари, машғулотларни юксак савияда ташкиллаштириш, қўл остидаги ҳарбий хизматчилар қалбига Ватанга муҳаббат, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини чуқурроқ сингдириш бўйича ҳамфикрликни таъминлаб, командирлик қобилиятларини оширмоқда. Бу йилги танловда ўз рекордимни янгиладим. Ўйлайманки, мен қайд этган натижа ғолиблар сафидан жой олишим учун кифоя бўлади.

Йилдан-йилга улар бу танлов синовлари асносида ўзларидаги профессионал командирлик хусусиятларининг янги қирраларини кашф этишмоқда.

Кўрик-танлов ғолиблари билан Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Аҳрор ОЧИЛОВ

Информеры