Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

ВАТАН ДЕСАМ

 

Ватан десам, қаддим тоғнинг тик қояси,

Буюк бурчим туркий тупроқ ҳимояси,

Куч берадур она Жайҳун ҳикояси,

Бобом менинг Жалолиддин Мангуберди.

 

Сарҳадларда ҳушёр боқар икки кўзим,

Асрагайман – қасам менинг айтар сўзим,

Ғанимларга бош эгмаган ўғлон ўзим,

Бобом ахир Жалолиддин Мангуберди.

 

Ҳар лаҳза шай қамчи ургум ғиротимга,

Қиёс йўқдир садоқату саботимга,

Ватан тенгдир жон жаҳоним, ҳаётимга,

Бобом ахир Жалолиддин Мангуберди.

 

Ватан десам, қаддим тоғнинг тик қояси,

Буюк бурчим туркий тупроқ ҳимояси,

Куч берадур она Жайҳун ҳикояси,

Бобом менинг Жалолиддин Мангуберди.

 

Замира РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон Ёзувчилар

уюшмаси аъзоси

Информеры