2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТОШКЕНТДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ АКЦИЯСИ

2018 йил 25 декабрь куни Тошкент кичик ҳалқа йўлида «Ватанпарварлик» марафони бўлиб ўтди.

12-15 километр масофани ташкил этган марафон «Амилов» (Crafers) қандолат фабрикасидан бошланиб, Тошкент Жанубий вокзали олдида якунланди.

Мазкур марафон «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилди. Унда мамлакат Қуролли Кучларига тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, ўқувчи ёшлар ва фуқаролар иштирок этди. Марафонда жами 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Соғломлаштириш акциясида югурганлар ичида энг ёш иштирокчи 15 ёшли Алихон Аҳмадов бўлган бўлса, энг каттаси 72 ёшли Марат Авазов бўлди.

Таъкидлаш керакки, мазкур акцияда ҳарбий хизматчилар томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи ўтказилиб, ёшларга ўрнак сифатида намойиш этилди.

Марафонда Тошкент ҳарбий округи вакиллари – Владислав Мамедов, Андрей Куликов ва Бунёд Муҳиддинов ғолиб бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Амилов» (Crafers) қандолат фабрикаси томонидан медаллар, диплом ва телевизорлар билан тақдирланди.

Тадбир якунида марафон акцияси ватанпарварлик фестивалига уланди. Унда ҳарбий хизматчилар ёшларга саф ва қўл жанги элементларини намойиш этишди. Ҳарбий санъаткорларнинг куй ва қўшиқлари иштирокчилар кайфиятини янада кўтарди.

Мудофаа вазирлиги

матбуот хизмати

 

Информеры