Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МИНИФУТБОЛ БЕЛЛАШУВИ

«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида пойтахтимизнинг саккиз олий таълим муассасаси ҳарбий кафедралари талабаларидан таркиб топган жамоалар иштирокида илк бор минифутбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган баҳсларда талабалар чарм тўп борасида нималарга қодир эканлигини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Миллий университети ҳарбий кафедраси талабалари 3-ўринни эгаллаган бўлса, мезбонлар финалда Тошкент давлат техника университети шарафини ҳимоя қилган тенгдошларига имкониятни бой берди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А. ОЧИЛОВ

 

Информеры