Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЯНГИ ЮК МАШИНАСИ

MSV автомобили (ғилдираклар формуласи 8 х 8) «Армор холдингс» компанияси мутахассислари томонидан «Умумқўшин юк автомобиллари» дастури доирасида ишлаб чиқилган. Мазкур янги машина экипаж аъзолари ва асосий узел ҳамда агрегатларнинг 7,62 мм.ли ўқлар, артиллерия снарядлари ва транспортга қарши миналар парчаларидан ишончли ҳимояланишини таъминлайди. Бунга тўлиқ пайвандланган зирҳли кабинадан фойдаланиш ва машина периметри бўйлаб композицион материалдан тайёрланган пластиналар ўрнатилиши ҳисобига эришилган. Кабинанинг туб қисми машина бортлари ва томига нисбатан анча қалин зирҳга эга. Унинг тагидаги рамага V-симон шаклдаги махсус зарба қайтарувчи плита мустаҳкамланган. Кабина ва мотор бўлмасининг ички қисми автоном ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган. MSV автомобили таркибида турбопуфлагич ва оралиқ ҳаво совутгичига эга бўлган «Катерпиллер С9» дизель двигатели, кучланиш генератори ва 4 та никель-металлогидрид аккумулятор батареяси киради. Машинага такомиллаштирилган ҳаракатлантирувчи қисм ўрнатилгани сабабли унинг ўнқир-чўнқир жойлардаги ўртача ҳаракатланиш тезлиги 24 км.дан 31 км.гача ошган. Махсус ускуналар таркибига кирувчи универсал кран қурилмаси оғирлиги 12 тоннагача бўлган юкларни кўтариш-тушириш, шунингдек, юк платформасини монтаж/демонтаж қилиш ишларини амалга ошириш имконини беради. 

    MSVнинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: оғирлиги 12,5 тонна, узунлиги 9,8 метр, эни 2,4 метр, баландлиги 2,6 метр, двигателнинг тортиш қуввати 455 от кучига тенг, шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 110 км, ёнилғи баклари сиғими 450 литр.

Информеры