Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

СИНОВ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА

Украинанинг «Укроборонсервис» компанияси мутахассислари Испаниянинг «Эверис» фирмаси билан ҳамкорликда MMC (Mobile Mortar Complex) деб номланган янги ўзиюрар миномётнинг тажриба нусхасини яратдилар. Мазкур жанговар техниканинг артиллерия қисми тайёрланиш вариантига боғлиқ равишда 81 ёки 120 мм.ли миномёт билан жиҳозланиши мумкин. У Жанубий Кореянинг «Киа» компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган КМ-450 русумли зирҳли автомобилга ўрнатилади. Ўзиюрар миномётни поход ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтказиш вақти 35 сонияни, жанговардан поход ҳолатига ўтказиш вақти эса 25 сонияни ташкил этади. Стандарт ўқ-дорилар билан максимал отиш узоқлиги 7,5 км.

 Ғарб ҳарбий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мамлакатнинг Қуруқликдаги қўшинлари полигонида олтита жанговар машинадан таркиб топган миномёт батареяси синовлари ўтказилган. Синов натижаларига кўра, мамлакат мудофаа вазирлиги ишлаб чиқувчилардан миномётни жанговар машинадан қисқа муддатда чиқариб олиш ва ундан ердан туриб ўт очиш учун фойдаланиш имконияти яратилиши лозимлигини талаб қилган. Ҳозирда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар бўйича MMCни янада такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

Информеры