Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида олиб борилган ишларга алоҳида тўхталди.

Бу ўринда ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлик ва очиқлик принципларига, қўшни давлатлар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришдек устувор тамойилларга таянган ҳолда, мамлакатимиз Мудофаа доктринасининг сифат жиҳатидан янгиланганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Шунингдек, Президентимизнинг алоҳида қарорига кўра илк бор ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти йўлга қўйилди. Соҳага ихтисослашган корхоналарни бирлаштирадиган Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил этилди.

Мурожаатномада бу борадаги ишларни янада чуқурлаштириш, жумладан, мудофаа саноати ва ҳарбий таълимни ривожлантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни амалий мазмун билан бойитиш кераклиги қайд этилди.

Шуни алоҳида эътироф этаман – Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг сифатли амалга оширилиши Қуролли Қучлар тизимини модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали қўшинларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Полковник Азизбек ИКРАМОВ,

Мудофаа вазири ўринбосари

 

Информеры