Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МАСЪУЛИЯТИМ ЯНАДА ОШДИ

Мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта ҳаяжон билан тингладим. Унда 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби таҳлил қилиниб, келгусидаги аниқ режалар белгилаб олинди. Бу эса ҳар биримизга, хусусан, юрт ҳимоячилари бўлган ҳарбий хизматчилар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Мурожаатномада барча қўшниларимиз билан дўстона ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш асосий вазифаларимиздан эканлиги алоҳида таъкидланди. Ўтган йилда ён қўшниларимизнинг армиялари билан ўтказилган ўқув машғулотлари бунинг яққол исботидир.

Президентимиз ўз мурожаатномасида халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидлар ҳақида гапириб, бунга жавобан Мудофаа доктринаси қабул қилингани, қўшин турларининг тузилма вазифалари қайта кўриб чиқилгани, энг асосийси армия ва халқ бирлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилганини айтдилар. Мурожаатномада илгари сурилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини қўл остимдаги барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларга етказиш ва  тушунтириш бўйича аниқ режа белгилаб олдим.

Мурожаатномани тинглаб, шарафли бурчимга бўлган масъулиятим янада ошди, юрт ҳимоячиси эканимдан, тинчликка, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига камарбаста бўлаётганимдан фахрландим.

Подполковник Исмоил ҚУРБОНОВ,

ҳарбий қисм командири

Информеры