Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР

Юртимизнинг ҳар бир фуқароси сингари мен ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан  тингладим. Ҳақиқатан, 2018 йил мустақил Ўзбекистон тарихида туб бурилишлар, янгиланиш ва ўзгаришларга бой йил сифатида муҳрланадиган бўлди. Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, хизматни ўтаётган ҳарбий қисмимиз, ҳарбий округимиз миқёсида Ватан ҳимоячиларининг хизмат, яшаш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилганига, янги жанговар техника ва қурол-яроғлар харид қилинганига гувоҳман. Кўплаб сафдош дўстларим янги уйга кўчиб ўтишди. Фарзанди мавжуд имтиёздан фойдаланган ҳолда олий ўқув юртига ўқишга кирганларни табрикладик. Буларнинг барчаси ислоҳотлар натижаси.

Нақадар муҳим ўзгаришлар-а.

Шахсан ўзим мамлакатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш – барча ютуқларимизнинг бош гаровидир, дейилган фикрдан жуда таъсирландим. Давлатимиз раҳбари долзарб вазифалар қаторида белгилаб берганидек, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини оширишда фидокорона хизматларим билан миносиб ҳиссамни қўшаман.

Кичик сержант Бобомурод НУРАТОВ

Информеры