Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

«МЕНИНГ ҲИССАМ»

Ҳур диёр аскариман. Шундан фахрланаман. Президентимиз 2018 йил давомида кўплаб ҳарбий қисмларга ташриф буюрди. Мен сингари аскарлар билан дилдан суҳбатлашди. Уларнинг орзу-ҳаваслари билан қизиқди, кўрсатмалар берди. Ахир бундай эътибордан таъсирланмай бўладими?

Ўзим тарихга, айниқса юртимиз ўтмишига жуда қизиқаман. Буни қаранг, эндиликда аскарлар Темур бобомиз тузукларини жиддийроқ ўрганиши талаб этилади. Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида эса Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» канали ташкил этилиши таъкидланди. Бу янгиликдан жуда хурсанд бўлдим. Мурожаатномада мамлакатимиз мудофаа қобилиятини ошириш лозимлигига, ҳар қандай хавф-хатарга қарши доимо шай туришимизга эътибор қаратилди. Давлатимиз миқёсидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишида мен, оддий аскар сифатида қандай қилиб ўз ҳиссамни қўша оламан, деган саволни ўзимга бердим. Жавоб аниқ, намунали хизматим, жонкуярлигим, зарур пайтларда фаоллигим, кундалик хизмат мобайнида менга қўйилган вазифаларни сифатли бажаришим билан. Чунки ҳар биримиз ўз ишимизни, хизматимизни сифатли амалга оширсаккина, юқори натижа кутишимиз мумкин.

Оддий аскар Иброҳим БОЙМУРОДОВ

Информеры