Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

САЛОМАТЛИККА ЭЪТИБОР – БОШ МАСАЛА

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳар бир жабҳани қамраб олганлиги билан қимматли бўлди. Унда аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимиз генофондини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш борасида ҳам бир қатор вазифалар белгилангани, айниқса, эътиборимни тортди.

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг давомийлигини таъминлаш, муаммоларни ҳал этишга алоҳида урғу берар экан, айниқса, бутун дунёни ташвишга солаётган онкологик касалликларнинг олдини олиш бугунги кун учун долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, кўпайиб бораётган бир қатор жиддий касалликлар профилактикаси бўйича халқаро институтлар, нуфузли хорижий шифохоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини эътироф этди.

Мурожаатномада қўйилган вазифалар, айтилган қимматли фикрлар, соғлиқни сақлаш тизимини бутунлай янги босқичга кўтариб, соҳани ривожлантиришга замин бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. Бундан кўзланган мақсад эса битта – у ҳам бўлса халқимизнинг тинч, фаровон ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашдир.

Тиббий хизмат капитани Лариса ҲОЛМАМАТОВА

Информеры