Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

БУХОРОДА 90 НАФАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ЯНГИ ЙИЛНИ ЯНГИ УЙДА КУТИБ ОЛДИ

Бухоро шаҳрида ҳарбий хизматчилар учун 90 оилага мўлжалланган беш қаватли учта уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари,  вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Зайнобиддин Иминов сўзга чиқиб, янги турар-жой биноларига кўчиб ўтаётган барчани қутлади.

Ҳарбий хизматчиларга уч хонали уйларнинг калити топширилгани Янги йил олдидан ажойиб совға бўлди.

– Замонавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар шинам. Уларда барча қулайликлар яратилган. Мазкур хонадон бизга узоқ муддатга, йиллик 7 фоизли ипотека кредити асосида берилгани биз учун катта ғамхўрликдир. Тўғрисини айтганда, бу қувончли воқеани кўпдан бери кутгандик. Олис гарнизонларда ижарадан ижарага кўчавериш, рости оилани қийнаб қўяр экан. Болаларим ҳам бу орада қанча мактабларни алмаштирди. Энди ҳаётимиз бошқача, янада файзли ва баракали бўлади, – дейди подполковник Шерали Раҳмонов.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры