2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТЕРМИЗДА ТЕМУР ИЗДОШЛАРИ

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ўртасида «Темур тузуклари» билимдони» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Унда «Амир Темур авлодлари», «Қалқонлар», «Ватанпарвар», «Адолат», «Қалқон» ва «Темур издошлари» жамоалари Соҳибқирон бобомизнинг ақлу заковати, бой ҳаётий тажрибалари ўлароқ вужудга келган нодир асар асосида ўз интеллектуал қобилиятларини синовдан ўтказди.

– «Темур тузуклари» асарини ўқиб шунга амин бўлдимки, бу китоб ҳар қандай технологиялар шиддатли авж олган замонда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмас экан, – дейди оддий аскар Машҳур Тўражонов. – Чунки ушбу китобда Соҳибқирон бобомиз томонидан илгари сурилган ғоялар бобомиз айтмоқчи: «тўққиз улуши машварат» – катта тажрибалар орқали вужудга келган. Бугунги ақл синовининг ҳам айнан шу китоб юзасидан ўтказилиши бежиз эмас. Сафдошларим билан армияга келиб, баҳсу мунозараларга берилиб ўқиган китобларимиздан бири «Темур тузуклари» бўлди.

Муросасиз кечган заковат синови ғолиблари диплом, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалар ва китоблар билан тақдирланди.

Майор Алихон НОЗИМОВ

 

Информеры