Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР БЕЛЛАШУВИ

Наманган шаҳар Ёшлар марказида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, муддатли ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» беллашуви ўтказилди.

«Мардлар қўриқлайди Ватанни!» шиори остида ташкил этилган тадбирда 6 жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

«Янги йилга янги ҳазиллар билан» деб номланган «Ташриф» шартида иштирокчилар ўзларининг хизмат ва таълим муассасалари, ҳудудлари ҳақида тўлиқ маълумот бериб, театрлашган сатирик лавҳалар орқали ёшлар муаммоларини очиб берди. «Тинч юртга куй-қўшиқ ярашади» номли «Ҳангома» шартида эса ҳарбийлар ва ёшлар ҳаётидаги ҳаяжонли воқеалар, ёшликда учраб турадиган айрим иллатлар юморга бой қўшиқлар орқали баён қилинди.

Биринчи ўринни Чуст туманидаги ҳарбий қисмнинг «Жасорат» жамоаси қўлга киритди. Поп туманидаги ҳарбий қисмнинг «Фермед» жамоаси иккинчи, Ўзбекистон мудофаасига қўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг «Ватанпарвар» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, фаол иштирокчилар «Энг қувноқ йигит», «Энг қувноқ қиз», «Энг қувноқ жамоа», «Энг зукко жамоа» номинацияларида тақдирланди.

ЎзА

 

Информеры