Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

ЧЕМПИОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Параолимпиада ва Параосиё ўйинлари  иштирокчиси бўлган спортчи ёшлар  Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюриб, курсантлар билан самимий мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида дастлаб, ўзбекистонлик спортчиларнинг Параолимпиада ва Параосиё ўйинларида эришган муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик ҳавола этилди. Қалбда Ватан туйғусини, ватанпарварлик ҳиссини, ғурур ва ифтихорни  жунбушга келтирувчи  лавҳаларни йиғилганлар гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. Учрашув ана шундай кўтаринки кайфиятда бошланди.

 Қизиқарли учрашув бўлди. Унда сўзга чиққан спортчилар ўзлари ҳақида, шуғулланаётган спорт тури, шунингдек, спортга илк қадам қўйган даврларидан бошлаб эришган ютуқлари, муваффақиятлари, устозлари ҳақида гапириб беришди. Халқаро мусобақалардан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. 

Г. ТУРСУНБОЕВА

Информеры