Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

«БУРГУТЛАР» «ЛОЧИНЛАР»ДАН УСТУН КЕЛДИ...

Подполковник Шароф Сотқулов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда Чингелди маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Аввало мусобақанинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратсак.

«Шунқорлар» қандай мусобақа?

Ушбу мусобақа ҳарбий-спорт тадбирлари қаторига кириб, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида ўтказилади. Бунда 19 ёшдан ошмаган, «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани юзасидан билим ва кўникмаларга эга бўлган ўқувчилар иштирок этади.

Қандай мақсад кўзланган?

Асосий мақсад – ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларни Қуролли Кучлар сафида хизматга ва олий ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, ўқувчиларни аждодларимизнинг бой мероси билан таништириш, уларда мардлик, қатъиятлилик фазилатларини шакллантиришдан иборат.

Қандай шартлар бўлади?

Мусобақа давомида «Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш» Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Мудофаа тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа йўналишларда тест синовлари, турли спорт турлари бўйича викторина ва эстафеталар ташкил қилинади.

Эслатма: Мусобақалар ўқишдан ташқари вақтларда ташкил этилади.

Ҳарбий қисмдаги асосий баҳслар «Бургутлар», «Лочинлар», «Арслонлар» жамоалари ўртасида кечди. Барча шартлар натижаларига кўра, «Бургутлар» жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Иккинчи ўрин «Лочинлар»га насиб қилган бўлса, «Арслонлар» сўнгги ўрин билан кифояланди.

Фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

А. ЎТКИРОВ

Информеры