2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЁЛЛАР ФОРУМИ

Аёл меҳрибон она, аёл севимли рафиқа, аёл жонкуяр оила бекаси, аёл жамиятнинг барча соҳаларида фаолият юритаётган ишчи-хизматчи. Дарҳақиқат, хотин-қизларимизнинг жамият ва оиладаги ўрни ҳақида узоқ сўз юритиш мумкин. Улар ҳаётнинг барча жабҳасида фаол, десак хато қилмаймиз. Ҳарбий соҳада ҳам аёлларнинг ўз ўрни бор.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида  «Аёлларнинг жамиятимиздаги ўрни» мавзусида ўтказилган ҳарбий хизматчи аёллар форумида айнан шу ҳақда сўз кетди.

Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Акмал Ортиқов, Ички ишлар академияси ўқитувчиси, юридик фанлари доктори профессор Гулчеҳра Маткаримова, Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази етакчи илмий ходими, психология фанлари номзоди доцент Нигора Шомуродова ва бошқалар ўз маърузалари, дилдан қилган суҳбати билан форум иштирокчилари – ҳарбий хизматчи аёлларнинг олқишига, миннатдорчилигига сазовор бўлишди.

Зулфия ЮНУСОВА

Информеры