Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

«ҚОРБОБО»ЛАР МАРШИ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янги йил айёмига бағишланган байрамона концерт дастурлари туҳфа этилди.

Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган Ёшлар ижод саройи ёнидаги сайилгоҳда ўрнатилган Янги йил байрамининг бош арчаси олдида Қорбобо либосидаги ҳарбий оркестр ижросидаги тантаналар юртдошларимизга юқори кайфият улашди.

***

Шунингдек, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар Тошкент метрополитени ҳамда пойтахтимизнинг марказий кўчаларига ўрнатилган Янги йил арчалари  атрофида ҳам янгради.

 

Информеры