Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЯНГИ УЙ ҚУВОНЧИ

Термизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун қурилган кўп қаватли янги уй фойдаланишга топширилди.

Ватан ҳимоячилари куни олдидан фойдаланишга топширилган 90 хонадонли янги уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган. Бундай қулайликлардан ҳарбийларнинг оила аъзолари жуда мамнун.

– Ватан ҳимоячисининг уйидан кўнгли тўқ бўлиши керак, – дейди янги уйлардан бирининг калитини олган Қ. Холматова. – Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи бўлгани учун буни яхши ҳис қиламан. Янги уйда барча шароит мавжуд, бундан айниқса, фарзандларимиз хурсанд. Байрамни янги уйда нишонлаймиз.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Информеры