2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Фарғона шаҳрида ҳарбий хизматчилар учун 180 хонадондан иборат 6 та кўп қаватли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги уйга кўчиб кирган оилалардан бири сержант Жасурбек Исмоилов ва унинг турмуш ўртоғи Дилнозахоннинг қувончи чексиз.

– Оиламиз учун янги уй ажратилганлигидан беҳад хурсандмиз, – дейди ҳарбий хизматчи Ж. Исмоилов. – Байрам арафасида бизга ажратилган уч хонали уйда барча шароит муҳайё. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратилаётган шароит ва имкониятлар учун Президентимиздан миннатдормиз. Юрт посбонларига кўрсатилаётган бундай катта эътибор бизни янада сидқидилдан хизмат қилишга ундайди.

Янги уйларни топшириш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев сўзга чиқди.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Информеры