Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ИККИ ВАРИАНТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Узоқ масофаларга мўлжалланган зенит-ракета комплекслари маъмурий-саноат марказлари, қўшин гуруҳлари, муҳим аҳамиятга эга бўлган давлат ва ҳарбий объектларни душманнинг ҳаво ҳужуми воситалари зарбасидан ҳимоя қилиш учун қўлланади. Хусусан, АҚШ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган MIM-14 «Найк-Геркулес» русумли зенит-ракета комплекси ҳатто мураккаб об-ҳаво шароитларида ҳам 150 км.гача бўлган узоқлик ва 30 км.гача баландликдаги нишонларнинг самарали яксон қилинишини таъминлайди. Комплекснинг зенит-ракета дивизиони олтита батареядан иборат бўлиб, улар таркибига нишонни радиолокацион аниқлаш ва кузатиш воситалари, ракеталарни ишга туширувчи 8 та қурилма (ҳар бири 1 тадан бошқарилувчи зенит ракетага эга) ҳамда таъминот ва алоқа воситалари киради. Батареялар ҳимоя қилинаётган объект атрофи бўйлаб марказдан 50 – 60 км узоқликда жойлаштирилади.

 «Найк-Геркулес» комплексининг ишга тушириш қурилмаси стационар (кўчмас) ва шатакка олинувчи вариантларда ишлаб чиқарилади. Улар бошқарилувчи зенит ракеталарнинг вертикал равишда ишга туширилишини таъминлайди. Икки поғонали «Найк-Геркулес» русумли бошқарилувчи ракета аэродинамик схема бўйича қурилган. Унинг старт оғирлиги 4500 килограмм, узунлиги 12,5 метр, корпус диаметри 0,8 метр, қанот кўлами 2,3 метр, максимал учиш тезлиги сониясига 1100 метрни ташкил этади.

Информеры