Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабатибиланўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги“ Қорақалпоғистон Республикасида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда. Хусусан, Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейда “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” мавзусида ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ижросида Соҳибқирон Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди жасоратига бағишланган саҳна кўринишлар намойиш этилди.

– Академик лицейимизнинг махсус ҳарбий таълим йўналишидаги икки гуруҳда 53 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Таълим даргоҳида ўқувчиларининг ҳарбий-жанговар маҳоратини ошириш мақсадида “Ёш мерганлар” ва яна бир неча спорт тўгараклари ташкил қилинган, – дейди академик лицейнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси МуродСоипов. – Республика миқёсида ўтказилиб келинаётган ҳарбий спорт мусобақаларида академик лицей ўқувчилари совринли ўринларни эгалламоқда

Академик лицейда Ватанпарварлик ойлиги давомида ўқувчи-ёшлар иштирокида қатор маданий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказиш ҳамда ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

 

Информеры