Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

«ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ»ДАГИ САБОҚЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Тошкент ҳарбий прокуратураси ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилди.

Тошкент ҳарбий прокуратураси пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг тафаккурини ошириш, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, буюк саркардамизга муносиб авлод бўлишини таъминлаш мақсадида, 2018 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб мазкур муассасада ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «прокурор соати» дарсини жорий этди.

 «Прокурор соати»да Конституция ва қонуннинг устуворлиги, вояга етмаганларнинг маъмурий ва жиноий қонунчиликдаги жавобгарлиги, ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда дарслар ўтказиб келинмоқда.

Бошланган 2019 йилда ҳам «прокурор соати» дарсларини «Темурбеклар мактаби»да изчил давом эттириб, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги долзарб масалаларга эътибор қаратамиз.

Ж. ТЕМИРОВ, Тошкент ҳарбий

прокурорининг ўринбосари

Информеры