Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

«ТОШКЕНТ ДЕНГИЗИ»ДА МАСТЕР-КЛАСС

Мудофаа вазирлиги спорт клубининг таниқли спортчилари Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)да спортчи ёшларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мастер-класс ўтказишди.

Унда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари – лейтенант Вадим Меньков, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Герасим Кочнев ва Ольга Умарова каби қатор спорт усталари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Иштирокчилар учун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 4 карра Осиё ўйинлари ғолибига айланган илк спортчи, Халқаро каноэ федерацияси томонидан дунёнинг 2009 йилдаги «Энг яхши каноэчиси» деб топилган лейтенант Вадим Меньков каби машҳур спортчилар биргаликда машғулотларда қатнашиши жуда ҳам қизиқарли бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳали мактаб ўқувчиси бўлса-да, каноэда эшкак эшиш бўйича спорт устасига айланиб улгурган Гулбаҳор Файзиева ҳамда спорт устаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилноза Раҳматова ҳам ўрганганларини тенгдошлари билан баҳам кўрдилар. 2018 йили байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича «Йилнинг энг яхши мураббийи» дея эътироф этилган Мудофаа вазирлиги спорт клуби катта мураббийи Екатерина Заркова ёшларга ҳаётий маслаҳатларини берди. Дунё тан олган спортчилар билан ўтказилган машғулотлар ёшларни юксак марралар сари чорлади.

Азиз НОРҚУЛОВ

Информеры