Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЖАНГОВАР ТАРКИБГА КИРИШ АРАФАСИДА

Британия Ҳарбий денгиз кучларига қарашли «Куин Элизабет» номли авиаташувчи кема 2017 йилнинг 7 декабрида расман мамлакат флоти таркибига киритилган. Кема қурилиши 2009 йилда бошланган бўлиб, секцияларга ажратилган ҳолда 6 та кемасозлик корхонасида олиб борилган, якуний йиғиш ишлари эса Шотландияда, «Бэбкок» компаниясига қарашли «Росайт» заводида амалга оширилган. «Куин Элизабет» 2014 йилнинг 17 июлида биринчи марта сувга туширилган.

Кеманинг тўлиқ сув сиғими 65 минг тонна, узунлиги 282,9 метр, эни 38,8 метр, сувга ботиб туриш даражаси 11 метр, учиш палубаси ўлчамлари 277х73 метр. Экипаж 733 киши, авиагуруҳнинг учувчи-техниклар таркиби 853 киши, штаб 95 кишидан иборат. Икки валли бош энергетика қурилмаси таркибига умумий қуввати 70 МВт бўлган 2 та МТ30 русумли газ-турбина двигатели, тўртта дизель-генератор ва тўртта электромотор киради. Максимал юриш тезлиги 26 узел, сузиш узоқлиги 12 узел тезликда 7 минг миляни ташкил этади. Қуроллари: учта 20 мм.ли «Фаланкс» Block 1B русумли зенит-артиллерия комплекси ва тўртта 30 мм.ли артиллерия қурилмаси. Шунингдек, кема торпедага қарши ҳимоя комплекси билан таъминланган. Авиагуруҳ таркибига 40 та учиш аппарати, шу жумладан 24 та F-35B русумли тактик қирувчи самолёт ва 14 та «Мерлин» Мk 2 русумли вертолёт киради. Авианосец конструкцияси унга 250 нафаргача денгиз пиёда аскарларини жойлаштириш имконини беради. «Куин Элизабет» авиация техникасини ангарлардан чиқариш учун мўлжалланган иккита юккўтаргич билан жиҳозланган. Режаларга кўра, мазкур кема 2020 йилда Ҳарбий денгиз кучлари жанговар таркибига киритилади.

Информеры