Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

РИВОЖЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Мудофаа вазирлиги ҳарбий-илмий қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари» мавзуида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий соҳада инновацион технологияларга кенг ўрин бериш, жанговар шайликни оширишда ҳарбий-илмий фаннинг ролини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш, ҳарбий-илмий педагог ва илмий-техник кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш, инновацион фаолият, илмий-тадқиқот ишларига ёш олимларни, иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини қўшинлар фаолиятига татбиқ этишнинг самарали механизмини яратиш хусусида сўз борди.

Тадбирда мудофаа вазири генерал-лейтенант А. Азизов, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор П. Эргашев, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий-илмий қўмитаси аъзолари, Инновацион ривожланиш, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати давлат қўмитаси вакиллари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларининг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан генерал-лейтенант А. Азизов шу кунгача соҳада амалга оширилган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилар экан, Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва имкониятларини ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар, ҳарбий кадрлар тайёрлашдаги муаммолар ҳақида батафсил тўхталди.

Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида ва қўшинларида ўтган йилда амалга оширилган ҳарбий-илмий ишлар, бу борада эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинган йиғилиш якунида Мудофаа доктринаси талабларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йил учун илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Кўриб чиқилган ва ўрганилган масалалар юзасидан Мудофаа вазирлиги ҳарбий-илмий қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА

Информеры