Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

90 ЁШЛИ ОНАХОН ДУОСИ

Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда умумхалқ экологик хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди. Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмдамиз. Ҳарбий қисм атрофи, кўп қаватли уйларнинг ҳудудлари, болалар майдончалари, бир қанча ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳовлилари тозаланиб, ободонлаштирилди.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ташаббуси билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар кекса ва боқувчисини йўқотган оилаларга ташриф буюриб, ҳашар уюштиргани юртдошларимизга қувонч бағишлади.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак 1-тор кўчасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 90 ёшли Фирдавсия Фаткулованинг хонадонида ўтказилган ҳашардан аянинг кўнгли тоғдай кўтарилди. 1945-йиллар суронида Тошкентга келиб, муқим қолган ая 40 йил болаларга таълим берди, умрини маърифатга бағишлади.

Нуроний онахон қўлларини дуога очар экан, юрт тинчлиги, мамлакат осойишталиги учун тинмай меҳнат қилаётган ҳарбий хизматчиларга соғлиқ, сиҳатлик тилади.

Абдуллоҳ ЎТКИРОВ

Информеры