2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲАРБИЙЛАР АҚШДАГИ МАШҒУЛОТЛАРДА ҚАТНАШДИ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да бўлиб ўтган «Жанубий зарба» машғулотларида иштирок этиб, бир нечта ҳамкорликдаги машқларни ўтказишди.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация АҚШда бўлиб, мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатди.

«Жанубий зарба» тактик машғулотлари – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ Қуролли Кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.

Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канада, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашди.

АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM бош қароргоҳида ҳам бўлиб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры