Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ТАҲЛИЛ ВА САРҲИСОБ

Қўшинлардаги тарбиявий ва мафкуравий ишларда ахлоқий-руҳий таъминот ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳим ўрин тутади. Шу ўринда бу борада 2018 йилда амалга оширилган ишларни қисқача таҳлил қилсак.

Ахлоқий-руҳий таъминот

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги «Мудофаа вазирлиги қўшинларида ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштириш концепцияси» асосида амалга оширилди. Қуролли Кучлар тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини ахлоқий-руҳий таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси» ишлаб чиқилди.

Ҳарбий қисм ва муассасаларда командирлик тайёргарлиги тизимига 72 ўқув соати ҳажмида ахлоқий-руҳий тайёргарлик тадбирлари киритилди.

Ҳарбий хизматчиларни руҳий чиниқтириш ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган объектларни такомиллаштириш мақсадида «Энг мукаммал руҳий-жисмоний йўлак лойиҳаси» танлови ўтказилди ва замонавий жанговар ҳаракатлар тактикасига мос келувчи намунавий лойиҳа тайёрланди. Ҳарбий округлар бўйича 9 та мажмуавий руҳий-жисмоний йўлакларни янгидан барпо этиш, реконструкция қилиш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилди.

Жанговар ҳаракатларни ахлоқий-руҳий таъминлаш мақсадида 6 та мобиль ахлоқий-руҳий таъминот бошқарув пункти ташкил этилди.

Жанговар ҳаракатларни ахлоқий-руҳий таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш бўйича тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерларининг 5 та стратегик, 35 та оператив ҳамда 38 та тактик даражадаги ўқувда иштирок этиши таъминланди.

Ахлоқий-руҳий тайёргарлик ишларини назарий ва услубий жиҳатдан ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги минтақавий марказда 20 нафар офицернинг малакаси оширилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Қўшинларда ҳуқуқ­бузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида жами 16 465 та профилактик тадбир ўтказилди, шу жумладан, низомга зид муносабатлар профилактикасига оид 2 405 та, ичкиликбозликка қарши 2 095 та, наркотик, психотроп моддалар истеъмолига қарши 1 623 та, жароҳатланишнинг олдини олишга қаратилган 2 766 та, йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш бўйича 2 574 та, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ижтимоий ҳимояни таъминлашга оид 2 786 та тадбир ўтказилди.

 

Подполковник Зоҳиджон ИСАКОВ,

Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бўлими бошлиғи

Информеры