Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ТАНҚИДИЙ ВА ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА КЕЧДИ

Қуролли Кучлар Давлат музейида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш томонидан 2018 йилда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар якуни ва 2019 йилги фаолият режаси муҳокама қилинди. Йиғилишни мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Мажид Умаров олиб борди.

Тадбир танқидий ва таҳлилий руҳда кечди. Кенгаш комиссияларининг раислари йиғилганларни Жамоатчилик кенгашининг келгусидаги фаолиятида фаолроқ иштирок этишга чорлади. Айниқса, кенгаш минтақавий бўлинмаларининг фаолияти кўпчилик томонидан талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор А. Икрамов ислоҳ этилиши кутилаётган йўналишлар ҳамда устувор вазифалар хусусида фикр билдирди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Низомиддин ХУДОЙНАЗАРОВ

Информеры