Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

КЎЧМА РАКЕТА КОМПЛЕКСИ

Танкка қарши курашда фойдаланиш учун мўлжалланган FGM-148 «Жавелин» русумли кўчма ракета комплекси таркибига «Техас индастриз», «Рейтеон», «Мартин Мариетта» ва бошқа компаниялар вакиллари кирувчи «Жавелин жойнт венчер» консорциуми мутахассислари томонидан яратилган. 1996 йилда АҚШ армиясининг Қуруқликдаги қўшинлари қуроллари таркибига киритилган, шунингдек экспортга ҳам чиқарилган. Мазкур комплекс душманнинг зирҳли техникаси, вертолётлар ҳамда ҳаво нишонларини яксон қилиш учун мўлжалланган. Жанговар комплекс таркибига цилиндр шаклидаги бир марта фойдаланиладиган транспортишга тушириш контейнери, кумулятив жанговар қисм билан жиҳозланган ва ўзи нишонга тўғриланувчи ИК-каллакли бошқарилувчи ракета ҳамда нишонга олишишга тушириш ускунаси киради. Ишга тушириш қурилмасининг танкка қарши бошқарилувчи ракета билан биргаликдаги оғирлиги 22,3 кг, ракетанинг оғирлиги 10,1 кг, диаметри 127 мм. Самарали отиш узоқлиги 2,5 км, юқоридаги нишонга қарата ўт очишдаги минимал масофа 150 метр, тўғридан-тўғри отиш масофаси 65 метр. Жанговар шайликка келтириш вақти 30 сония, қайта ўқлаш вақти 20 сония атрофида. Расчёт бир-уч кишидан иборат бўлиши мумкин. Бошқарилувчи ракетани ишга тушириш очиқ жойдан, шунингдек, ёпиқ бинолар ичидан амалга оширилиши мумкин. Хорижий ҳарбий мутахассислар фикрича, «Жавелин» ракета комплекси оддий зирҳли нишонлар, шунингдек, динамик ҳимояга эга бўлган нишонларга қарши фойдаланишда жуда самарали ҳисобланади.

Информеры