Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

МАСОФАДАН БОШҚАРИЛУВЧИ ЖАНГОВАР ВОСИТА

Туркиянинг «Катмерсилер» компанияси мутахассислари UKAP (Uzaktan Kumandali Atis Platform – масофадан бошқарилувчи платформа) деб номланган гусеницали масофадан бошқарилувчи машина (МБМ)нинг тажриба нусхасини ишлаб чиқдилар. Келажакда мазкур машина асосида роботлаштирилган жанговар восита, ҳайдовчисиз таъминот машинаси ёки пиёда бўлинмаларга ҳамроҳлик қилувчи машина яратилиши мумкин. Хусусан, роботлаштирилган МБМ тегишли ҳудудда разведка вазифаларини бажариш ва душманга ўт очиш орқали зарба беришга мўлжалланган. Таъминот машинасидан эса ўқ-дори, ҳарбий мулк, сув ёки дори-дармонларни жанг майдонининг олдинги линиясига етказиш, унга махсус ускуналар ўрнатган ҳолда ярадорларни эвакуация қилиш учун фойдаланиш мумкин.

UKAPнинг кўргазма нусхасига «Аселсан» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва 7,62 мм.ли пулемёт билан жиҳозланган масофадан бошқарилувчи жанговар модуль ўрнатилган. Ғарб ҳарбий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, модуль ҳаракатланиш вақтида ўт очиш имконини таъминлайди. Янги жанговар машинанинг узунлиги 2 метр, эни 1,8 метр, баландлиги 1 метр ва жанговар оғирлиги 1,1 тоннани ташкил этади.

Информеры