2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БИР «ЖАНГ» ЗАЛВОРИ

Баъзида бурни қонаса, гоҳида лаби шишиб кетган боксчилар рингдан тушиб келади. Айримлари чаққон мухбирларнинг таклифи билан ҳаллослаганича интервью беради. Қони қайноқ ҳарбий спортчиларнинг беллашувларини кузатиб, қоғоз-қалам билан ўзингни енгиб «жанг» қилишнинг залвори босади.

Гап шу йилнинг май ойида Қозоғистон Республикасида бўладиган бокс бўйича халқаро турнир иштирокчиларини саралаш беллашувлари ҳақида кетаяпти. Мусобақада Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 11 та жамоа бўлиб, 7 вазн тоифасида беллашди. Баҳслар нақадар қизғинлигига сўз аввалида бир оз тўхталдик, келинг, натижаларга ўтайлик.

Яккалик баҳсларда Тошкент ҳарбий округи вакиллари – 63 кг вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Олим Ҳусанбоев, 75 кг вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Исломбек Мўминов, 81 кг вазн тоифасида шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Ғиёс Позилов, 91 кг.дан юқори вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Сергей Қурбонов биринчиликни қўлга киритди. 69 кг вазн тоифасида 1-ўрин Қуролли Кучлар академияси курсанти Жаҳонгир Амоновга, 91 кг вазнда эса ғалаба Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдан келган спортчи лейтенант Мирали Боймирзаевга насиб қилди.

Демак, умумжамоа ҳисобида ғолиблар – Тошкент ҳарбий округи, 2-ўрин Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ, 3-ўрин Қуролли Кучлар академияси. Ғолиблар юздан ортиқ ҳарбий спортчи иштирок этиши кўзда тутилаётган халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Абдулла ЎКТАМҚУЛОВ

Информеры