Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

УНИВЕРСАЛ ЖАНГОВАР МАШИНА

«Страйкер» русумли зирҳли жанговар машинанинг янги модификацияси – «Страйкер» MSL (Stryker Mobile Shorad Launcher) «Боинг» ва «Женерал дайнэмикс лэнд системз» корпорациялари мутахассислари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Мазкур истиқболли жанговар модуль таркибига ер ва ҳаводаги нишонларга қарши кураш олиб боришга мўлжалланган «Хеллфайр» ҳамда «Сайдвиндер» русумли бошқарилувчи ракеталарни ишга тушириш қурилмалари киради. Янги жанговар восита универсал, яъни кўп мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган тизим сифатида яратилган. Режаларга кўра, келажакда «Страйкер» MSL ҳозирда қўшинлар тасарруфидаги жанговар техника таркибидан жой олган, аммо анча эскириб қолган «Авенжер» русумли зенит-ракета комплексини алмаштириши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда AGM-114 «Хеллфайр» ракетаси кўриш имконияти ёмон бўлган шароитларда нишонларни яксон қилишга қодир бўлган, мўлжалга ўз-ўзидан тўғриланувчи такомиллаштирилган лазерли каллак билан жиҳозланмоқда. Ракета зирҳли нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган, шунингдек, ундан ердаги мустаҳкам ўт очиш нуқталарини яксон қилиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин. AI-3 ва AIM-9X сериясидаги «Сайдвиндер» эса «ҳаво-ҳаво» типидаги ракета бўлиб, кичик ўлчамли ҳаво нишонлари, шу жумладан, учувчисиз учиш аппаратларини яксон қилишга қодир. «Страйкер» MSL дастурланувчи комбинацияланган рақамли бошқарув тизимига эга.

Информеры