Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЕТАКЧИ ВА САРДОРЛАР УЧУН КЎКРАК НИШОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига кўра, вазирлик қўшинларида «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси» ҳамда «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти йўналиш сардори» кўкрак нишонлари таъсис этилди.

Мазкур кўкрак нишонлари ҳарбий қисм ва муассасаларнинг таъсис кенгашларида ёшлар томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига етакчи ва йўналиш сардори этиб сайланган ҳарбий хизматчиларга ҳамда Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига берилади. Низомда «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида 35 ёшдан ошмаган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланган офицерларга, «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти йўналиш сардори» кўкрак нишони эса 30 ёшдан ошмаган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти йўналиш сардорлари этиб сайланган шартнома бўйича сержант, оддий аскар, муддатли ҳарбий хизматчиларга ҳамда Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига берилиши кўзда тутилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры