Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

САВОЛЛАРГА БОЙ ЁШЛАР

Биринчи тиббий ёрдам бериш учун нима қилиш керак? Ҳарбий техника ва қурол-яроғларнинг тактик-техник хусусиятлари қандай? Хизмат итлари қандай ўргатилади?

Тошкент ҳарбий округига қарашли подполковник Шарофиддин Сотқулов хизмат қилаётган ҳарбий қисмдаги экскурсияда ўқувчи ёшлар шу каби саволларга жавоб олдилар. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ал-Форобий, Аҳмад Югнакий, Аҳиллик маҳаллалари ёшлари ҳамда 211-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси мутасаддиларини саволларга «кўмиб» ташлади. Қизиқишларига бирин-кетин ечим топган ўғил-қизлар отиш тайёргарлигидан ўзларининг маҳоратларини ҳам синаб кўришди.

– Ёшлар билан ишлаш доимо жуда қизиқ. Биринчидан, уларда кутилмаган саволлар кўп, иккинчидан, жуда кузатувчан. Уларга чин маънода ибрат бўла олишимиз керак, – дейди подполковник Дониёр Кабиров.

Ҳусниябону ЖЎРАЕВА

Информеры