Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ИЖОДКОРЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМДА

Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда воҳалик ижодкорлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда ёзувчи ва шоирлар ҳарбий хизматчиларга ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Шунингдек, улар ҳарбий хизматчилар билан мутолаа маданияти, миллий руҳ, ўзликни англаш, ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳарбийлик масъулияти каби мавзуларда суҳбат қурдилар.

Қашқадарёлик ижодкорлар ўз асарлари жамланиб, яқинда нашрдан чиққан «Кенгликлар шовури» китобини ҳарбий қисм кутубхонасига ҳадя қилдилар.

Ушбу китобдан кишини эзгулик сари ундовчи ибратли ҳикоялар жой олган.

– Бугун Ватанимизнинг жасур ва мард ҳимоячилари билан дилдан суҳбатлашиб, ўзгача завқ олдик, – дейди Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, шоир Ўроз Ҳайдар. – Ўйлайманки, бу учрашув таъсирида ижодкор дўстларимиз мардлик ва ватанпарварликни тараннум этувчи янги-янги асарлар битади. Ундан баҳраманд бўлган қалбларда эса она юртимизга муҳаббат ва садоқат, фидойилик туйғулари янада ортади.

Шаҳриёр КОМИЛОВ

 

Информеры