Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг ўқув-услубий йиғини ўтказилди.

Расмиятчиликлардан холи, ўзаро тажриба алмашиш ва жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган йиғин аввалида иштирокчилар қилинган ишларнинг, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларнинг сарҳисобини қилдилар. Юртимиз, минтақа ва жаҳонда юз бераётган ўзгаришлар, спорт борасидаги янгиланишлар тилга олинди.

Шундан сўнг иштирокчилар назарий, услубий ва амалий жиҳатдан синовдан ўтказилди. Дўстона рақобатга асосланган текширувлар натижасида командалар ўртасида ғолиблар аниқланди. Бунда нафақат шахсий кўрсаткич, балки жамоанинг ҳар томонлама баркамоллиги ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Спортсевар мутахассислар йиғинида Қуролли Кучлар академияси вакиллари 1-ўринни, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоаси эса 2-ўринни қўлга киритди.

Йиғин якунида  тадбир иштирокчилари Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тайёргарлик ва спорт борасида олиб борилаётган ишлар умумлаштирилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Абдулла ЎКТАМҚУЛОВ

Информеры