2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ МАСАЛАЛАРИГА ЭЪТИБОР

2018 – 2019 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси офицерлари, олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқлари, уларнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, кафедра ва цикл бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Ҳарбий таълим муассасаларида таълим-тарбиянинг 2018 – 2019 ўқув йили биринчи ярим йиллиги давридаги таҳлили, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида ҳарбий хизматчиларни ўқитиш,уларга таълим бериш, профессионал жиҳатдан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, педагогик ва илмий салоҳиятини янада юксалтириш, шунингдек, жойларда таълим сифатини яхшилашга тўсқинлик қилаётган бир қатор институционал ва ташкилий муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

Маърузачилар томонидан уларнинг ечими борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида мазкур йўналишда йиғилишни ҳар 6 ойда ўтказиш таклифи илгари сурилди ва бу анжуман қатнашчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры